Саутгейт Англия терма жамоасининг омадсиз ўйинлари сабаби нима эканлигини айтди
Англия терма жамоаси бош мураббийи Гарет Саутгейт АПЛнинг жуда барвақт бошланиши терма жамоа омадсизликларида асосий айбдор эканлигини айтди.
“Футболчиларда жисмоний жиҳатдан кўра руҳий томондан куч етишмаяпти. Нега АПЛ бу қадар эрта бошланганига тушунмадим. Аслида клублар бунинг ортидан жуда қийин ҳолатга тушиб қолишмоқда. Умуман олганда ушба тақвимни ишлаб чиққанлар учун ҳам осон бўлмаган, албатта.
Кўплаб жамоалар ҳали ўз формаларини тўлиқ йиғиб олмасларидан мавсумни бошлашмоқда. Бунинг ортидан эса жароҳатлар кўпаймоқда.
Мен ҳали жаҳон чемпионатидан қайтмаганимиз учун АПЛни қачон бошланишига қизиқиб кўрмагандим. Балким улар бизнинг июнь ойи охирида уйга қайтишимизни кутишгандир?”, - дейди Саутгейт.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Англия терма жамоаси йиғинини бир нечта футболчи жароҳати сабаб тарк этишган эди.
Фикрлар