Сербиялик футболчи Осиё Кубогида Ўзбекистон терма жамоасига мухлислик қилмоқчи

“Қўқон-1912” жамоасининг сўнгги йиллардаги энг яхши легионер футболчиларидан бири сербиялик Дарко Гожкович БААда бўлиб ўтадиган Осиё Кубоги мусобақасида Ўзбекистон МТЖга омад тилади. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар бермоқда. 

- Ўзбекистон терма жамоаси Осиё Кубогида мухлисларни хурсанд қиладиган натижага эриша олади, деб ўйлайман. Сабаби терма жамоада жуда кучли мураббий ишламоқда. Таркибга жалб қилинган футболчилар ҳам анча яхши салоҳиятга эга. “Қўқон-1912” жамоасидан Жавоҳир Сидиқов ҳамда Ўткир Юсупов миллий терма жамоа йиғинида иштирок этаётганидан хабарим бор. Мен бу йигитларга ҳамда Ўзбекистон терма жамоасининг барча футболчиларига омад тилайман. Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоасига мухлислик қиламан, - деди футболчи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!