Сербиялик мутахассис асосан жисмоний тайёргарликка урғу бермоқда

Хабарингиз бор бундан аввалроқ Ўзбекистон олимпия терма жамоаси аъзолари Испания сафари олдидан Тошкентда йиғинга киришгани ҳақида маълум қилган эдик.
 
Берилган маълумотларга кўра бугун эрта тонгда мураббийлар штаби футболчилар билан тренажёр залида машғулот ўтказишди. Сербиялик мутахассис Любинко Друлович бу билан асосий эътиборини футболчиларнинг жисмоний ҳолатини яхшилашга қаратаётганини билиб олиш мумкин.
 
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг Тошкентдаги йиғини 14 февралга қадар давом этади. Кейин Олимпия терма жамоаси аъзолари Испанияга йўл олиб, ўша ерда йиғинни давом эттиришади. Испаниядаги йиғин давомида бир қатор назорат учрашувлари ўтказиш режалаштирилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!