Сергей Лушчан: Нима бўлаётганини ўзим ҳам билмайман

Ўйиндан сўнг жиззахликлар бош мураббийи Сергей Лушчан ва жамоа сардори Санжар Рашидовлар матбуот анжуманида қатнашди. Бу ҳақда "Сўғдиёна" матбуот хизмати хабар бермоқда.

"Бирор нарсага изоҳ беришим қийин. Жуда қийин ўйин ўтказдик. Барчадан узр сўрайман. Тўғрисини айтсам, нималар бўлаётганини ўзим ҳам тушунмаяпман. Рақиб 3 та вазиятга эга бўлди ва барчаси гол билан якунланди. АГМКни ғалаба билан табриклайман. Ютуқ жамоаники, мағлубиятда эса доим мураббий айбдор бўлади. Ишлашда давом этамиз", - дейди Сергей Лушчан

"Бугун ғалаба қозонишни жуда хохлагандик. Ўйинни ҳам ёмон бошламадик. Йўл қўйган хатоларимиз қимматга тушди. Мухлислардан узр сўраймиз", - дейди Санжар Рашидов

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!