Серхио Агуэро: "Манчестер Сити"да 10 йил ўйнашни орзу қиламан
"Манчестер Сити" клуби форварди Серхио Агуэро “шаҳарликлар” билан амалдаги шартномасини узайтиргач бу ҳақда ўз фикрларини билдириб ўтди.
“Шартномам яна бир муддатга узайтирилганидан хурсандман. Мен аввал бошидан “Сити”да 10 йил ўйнашни хоҳлаганман. Мана 7 йилдирки шу ердаман. Янги имзолаган шартномам якунига етганида ушбу жамоада ўйнаганимга 10 йил бўлади. Бу амалга ошади деб умид қиламан”, - дейди аргентиналик форвард.
Эслатиб ўтамиз, янги келишувга кўра Агуэро 2021 йилгача “Манчестер Сити”да қолади.
Фикрлар