Серхио Рамос: Альба - дунёнинг энг кучли чап қанот ҳимоячиларидан бири

  • 15 октябрь, 2018, 09:05
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
TIGGO 2 PRO

“Реал” ҳимоячиси Серхио Рамос "Барселона" ҳимоячиси Жорди Альбанинг Испания терма жамоасига чақирилмаётганидан афсусда эканини билдирди.

“Биз Альба билан бирга Испания терма жамоасида жуда кўп ўйнадик. У дунёнинг энг зўр чап қанот ҳимоячиларидан бири ҳисобланади ва у буни жуда кўп исботлаган. Аммо таркибни мураббий танлайди ва қарор қабул қилиш унинг иши.

Менинг Жорди билан дўстона муносабатларим жуда яхши. Билмадим, у терма жамоага қайтадими ёки йўқ, буни билмайман”, - дейди Рамос.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Испания терма жамоаси бош мураббийи Луис Энрике шахсий адоватлар сабаб Альбани таркибга жалб этмаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!