"Севилья" ўз сафига "Барселона" тарбияланувчисини қўшиб олиши мумкин
"Сельта" клуби ҳимоячиси Серхи Гомес фаолиятини "Севилья"да давом эттиришга жуда яқин турибди. Бу ҳақда Football Espana нашри хабар бермоқда.
Бироқ, ҳозирча ушбу трансфер ҳақида тўлиқ маълумотлар ошкор этилмаяпти. Маълумотларга кўра Гомес андалусияликлар сафида яқиндагина “Барселона”га кўчиб ўтган Клеман Лангленинг ўрнини эгаллайди.
Таъкидлаш керакки, 26 ёшли Гомеснинг ўзи ҳам асли “Барселона” тарбияланувчиси ҳисобланади. Аммо, у каталонияликларнинг асосий жамоаси сафида бор йўғи 1та ўйинда иштирок этган ҳолос.
Маълумот учун, Гомес ўтган мавсум “Сельта” сафида жами 35та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 1та гол ёздириб қўйишга эришган.
Фикрлар