ШОК! "Хотира-79"да аҳвол оғир, жамоа футболчилари фақат ўйин кунлари йиғилишмоқда
Хабарингиз бор бугун Про-лиганинг "Б" гуруҳ жамоалари 31-тур учрашувларини ўтказишди.
Ушбу турда Наманганнинг "Хотира-79" жамоаси ўз майдонида Самарқанднинг "Шердор" жамоасини қабул қилди ва 7:0 ҳисобида йирик мағлубиятга учради. Учрашувдан сўнг "Хотира-79" жамоаси химоячиси Санжар Тошпўлотов ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Бугунги ўйин ҳақида гапирадиган бўлсам жамоамизга жисмоний куч етишмади. Бугунги баҳсда таркибимизда 5 нафар ёш футболчи ҳаракат қилди. Мағлубиятнинг яна бир сабаби жамоа фақат ўйин кунлари йиғилмоқда. Жамоанинг моддий аҳволи оғир ва шу сабабли машғулотлар бўлмаяпти. Натижада эса футболчиларнинг жисмоний ҳолати ёмон ҳолатга келиб қолди", - "Хотира-79" ҳимоячиси.
Азизбек Абдуғаниев суҳбатлашди.
Фикрлар