Шаҳрам Ғиёсов мавсумдаги илк ғалабасини (Роналду) ўз услубида нишонлади (Видео)
Кеча юртимиздаги муҳташам спорт кошоналаридан бири "Ўзбекистон" спорт мажмуасида “World Series of Boxing”нинг C гуруҳидан ўрин олган навбатдаги бокс кечаси бўлиб ўтди.
Унда мамлакатимиз шарафини муносиб тарзда ҳимоя қилиб келаётган “Uzbek Tigers” Хитойнинг “China Dragons” жамоасига қарши рингга кўтарилди.
Ушбу жангларнинг бирида 2016 йилги Рио Олимпиадаси кумуш медаль соҳиби Шаҳрам Ғиёсов 69 кг вазн тоифасида Бокс бўйича 2015 йилги Жаҳон Чемпионати совриндори Вей Лиуга қарши баҳс олиб борди. Унда ҳамюртимиз 3:0 ҳисобида рақибидан устун келди. Шаҳрам мазкур ғалабасини доимгидек (Роналду) ўз услубида нишонлади.
Қуйида ушбу ҳолатни томоша қилишингиз мумкин.
Фикрлар