Шаҳрам Ғиёсовнинг навбатдаги рақиби ва жанг санаси маълум бўлди

  • 7 ноябрь, 2018, 17:00
  • 0
  • Бокс

Олимпия ўйинлари совриндори, ҳаваскор боксда жаҳон чемпиони Шаҳрам Ғиёсов 24 ноябрда профессионал боксдаги навбатдаги жангини ўтказади. Шу куни ҳамюртимизга мексикалик чарм қўлқоп устаси Мигель Замудио рақиблик қилади. Бу ҳақда МОҚ сайти хабар бермоқда. 

Маълумот учун, Шаҳрам бугунги кунгача профессионал боксда 5 та жанг ўтказган ва уларнинг барчасида ғалаба қозонган. 4 та баҳсни у муддатидан олдин якунлай олган.

27 ёшли Замудио эса профессионал боксда 53 маротаба жанг қилишга улгурган. Жангларнинг 41 тасида у ғалаба қозонган (25 таси нокаут эвазига). 11 та жангда эса мағлубият аламини тотиб кўрган (9 та нокаут). Яна битта жангда эса дурангга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!