Шакири "Ливерпуль" билан бирга Сербияга бормайди, чунки...

“Ливерпуль” форварди Жердан Шакири Чемпионлар лигаси гуруҳ босқич 4-туридан ўрин олган “Црвена Звезда”га қарши Сербияда бўлиб ўтадиган баҳсга бормайди.

Мерсисайдликлар бош мураббийи Юрген Клопп швейцариялик футболчини ушбу ўйин қайдномасига киритмади. Немис мутахассисининг фикрича сербиялик ишқибозларнинг Шакирига нисбатан шахсий адовати унга руҳан таъсир қилиши мумкин.

Айтиш лозимки, Шакири гарчи Швейцария терма жамоасида ўйнасада келиб чиқиши альбаниялик ҳисобланади. У ёзда Россияда бўлиб ўтган ЖЧ-2018да Сербия терма жамоаси дарвозасини ишғол этгач рақиб жамоа мухлисларига қўли билан Албания байроғидаги қушни кўрсатган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!