“Шахтёр” Срна шарафига 33-рақамни абадий банд қилиб қўйди
Донецкнинг “Шахтёр” клуби бугун “Кальяри” билан шартнома имзолаган афсонавий ҳимоячиси Дарио Срна шарафига ўй ҳаракат қилган 33-рақамни абадий банд қилиб қўйди.
“Жамоа сардорининг клуб олдида қилган барча хизматлари ҳамда унга бўлган чексиз хурмат белгиси сифатида “Шахтёр” ўз тарихида илк бор 33-рақамни абадий банд қилиб қўйди. Энди у ҳар доим Дарио Срнада бўлади”, - деб ёзилади “кончилар” расмий баёнотида.
Маълумот учун, 36 ёшли хорватиялик футболчи “Шахтёр” сафида 2003 йилдан буён тўп суриб келаётган эди. У ўтган давр мобайнида “кончилар” сафида жами 500дан ортиқ учрашувда иштирок этган ва ўз ҳисобига 49та гол ёздириб қўйишга эришган.
Фикрлар