Шер Мамазулунов финалда! У иккинчи марта кетма-кет чемпионлик камарини қўлга киритиши мумкин

Россиянинг Қозон шаҳридаги “Татнефть Арена”си 7 декабр куни TATNEFT кубоги учун “TNA қоидалари бўйича жанглар”нинг финал беллашувларига мезбонлик қилади.

Мазкур турнирда учта вазн тоифасида (-70 кг, -80 кг ва +80 кг) спортчилар чемпионлик учун кураш олиб боришади. Шу жангларнинг бирида ҳамюртимиз Шер Мамазулунов иштирок этади.

Sher Mamazulunov 3

Мусобақанинг енгил вазн тоифаси (-70 кг) финалида турнир дебютанти россиялик Владислав Украинец кикбоксингнинг К-1 2017 ISKA йўналиши бўйича жаҳон чемпиони даниялик Ассуйк Юссеф билан куч синашади.

Иккинчи финал жанги +80 кг вазн тоифасида ўтказилади. Унда россиялик Игорь Дармешкин голландиялик Фабио Кастелло Квасига қарши рингга чиқади. Аслида Игор ҳал қилувчи ушбу жангда Кирилл Корнилов билан куч синашиши керак эди, аммо бу спортчи мусобақада иштирок этишдан бош тортган.

-80 кг вазн тоифасида ўтадиган жанг ҳам қизиқарли ўтиши кутилмоқда. Айнан шу қарама-қаршиликда ўтган йилги TNA чемпиони ўзбекистонлик Шер Мамазулунов сербиялик Любо Яловини синовдан ўтказади. Бу спортчи ушбу турнирда тўртинчи мавсумни ўтказмоқда ва шу вақтга қадар бирор марта финалгача етиб келмаган. У ярим финал ўтган йилги финалчи Владимир Дегтярёвни мағлуб қилган.

Sher Mamazulunov 2

Шер Мамазулунов финалга қадар россиялик Александр Дмитренкони (чорак финалда) ва испаниялик Виктор Монфортни (ярим финалда) мағлуб этган.

-80 кг 

Шер Мамазулунов (Ўзбекистон)

ЛақабиАллигатор

ШаҳриТошкент 

Ёши: 23 ёш

Бўйи: 182 см

Вазни: 80 кг 

КлубиRus Gym

Услуб: кикбоксинг 

Титуллари:

Кикбоксингнинг лоу-кик WAKO йўналиши бўйича Москва чемпиони, 2015

- Кикбоксингнинг лоу-кик WAKO йўналиши бўйича жаҳон чемпиони, 2016

- Кикбоксингнинг К-1 WPKA йўналиши бўйича Москва чемпиони, 2016

- Кикбоксингнинг К-1 йўналиши бўйича Россия чемпиони, 2016

- Профессионал WAKO (Кикбоксинг) бўйича Ўзбекистон чемпиони

Жами жанглари (F): 16

Ғалаба: 11

Нокаут (Ko): 3

Мағлубият: 5

Дуранг: 0

Любо Ялови (Сербия)

ЛақабиTURBO

ШаҳриВрбас

КлубиKICKBOXING CLUB «VRBAS» 

Ёши28 ёш

Бўйи: 186 см

Вазни: 80 кг 

Услубикикбоксинг 

Титуллари:

Кикбоксингнинг К-1 йўналиши бўйича Сербия чемпиони, 2010-2014 WAKO,

Кикбоксингнинг К-1 Serbia Open йўналиши бўйича Европа кубоги чемпиони 2013, 2014 WAKO

Кикбоксингнинг К-1 йўналиши бўйича жаҳон кубоги чемпиони 2013 WАКО

Кикбоксингнинг К-1 йўналиши бўйича жаҳон чемпиони, 2015 WAKO

К-1 йўналиши бўйича (Кикбоксинг) жаҳон кубоги чемпиони, 2016 ва 2018 WAKO

Жами жанглари: 34

Ғалаба: 28

Нокаут (Ko): 11

Мағлубият: 6

Дуранг: 0

Бундан ташқари ушбу “TNA қоидалари бўйича жанглар” турнирида яна 4 нуфузли тўқнашув ташкил этилиши режалаштирилган. Улардан иккитаси -80 кг вазнда бўлса, яна иккитаси оғир вазнда (+80 кг) ўтказилади. Бунда Россия, Туркия, Голландия, Греция ва Испаниядан келган спортчилар ўзаро куч синашади.

Sher Mamazulunov 1

Маълумот учун: “TATNEFT кубоги учун TNA қоидалари бўйича жанглар” – аралаш жанг санъатлари: киокушинкай, муай-тай ва кикбоксингдир. Турнир қатъий тасдиқланган қоидалар асосида ўтказилади. 3 вазн тоифасида (-70 кг, -80 кг ва +80 кг) 48 спортчи иштирок этади. Кураш мавсуми 1/8 финал, 1/4 финал, ярим финал ва финалдан иборат. TNA бош соврини – чемпионлик камари, нефть вишкаси кўринишидаги кубок, пул мукофотига эга бўлиш учун қатнашчилар барча босқичларда зафар қучишлари керак бўлади. Ғалаба нокдаун ёки нокаутдан сўнг ёки тўртинчи қўшимча раунд якунлари бўйича аниқланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!