Шевченко Украина термаси билан келишувни узайтирди
Украина футбол федерацияси терма жамоа бош мураббийи Андрей Шевченко билан шартномани узайтирди.
Янги келишувга кўра, томонлар яна икки йил ҳамкорликни давом эттиради. Шартнома 2020 йил июлига қадар тузилган, дея хабар беради ташкилот матбуот хизмати.
Эслатиб ўтамиз, Шевченко терма жамоани 2016 йилдан бери бошқариб келади. Энди унинг олдига Евро-2020 турнирига чиқиш вазифаси юклатилган.
Фикрлар