Шоҳжаҳон Эргашев рақибини нокаутга учратиши учун 18 сония етарли бўлди (видео)

  • 15 декабрь, 2018, 12:47
  • 0
  • Бокс

Аввал хабар берганимиздек профессионал боксчимиз Шоҳжаҳон Эргашев бугун Россиянинг Краснодар шаҳрида фаолиятидаги навбатдаги жангини ўтказди.

Краснодардаги «Олимп» спорт саройида бўлиб ўтган жангда ҳамюртимизга аргентиналик Назарено Гастон Руиз (32, 11 КО, 17, 2 КО) рақиблик қилди.

Раунд бошланиши биланоқ ҳужумга отланган Эргашевнинг дастлабки зарбаларигаёқ рақиб дош бермади ва рингга қулади. Рефери жангни давом эттирди, аммо Шоҳжаҳон яна "зарбалар ёмғири"ни уюштирди. Натижада рефери жангни яна тўхтатди. Шу тариқа боксчимиз рақибини 18 сониядаёқ нокаутга учратди.

Қуйида ушбу жангни томоша қилишингиз мумкин:

Эслатиб ўтамиз, бугунги ғалаба Эргашевнинг профи боксдаги 16-ғалабаси бўлди. Ҳамюртимизнинг шуларнинг 15 тасини нокаут билан якунлаганлигини таъкидлаш жоиз.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!