Шомуродовнинг жамоаси Туркия, Қатар ва Испанияда йиғин ўтказади

Ҳамюртимиз Элдор Шомуродов тўп сурадиган “Ростов” клуби ўзининг давралар оралиғида ташкил этиладиган йиғин режаларини маълум қилди.

Клуб расмий сайти тарқатган хабарга қараганда ростовликлар дастлаб 5-15 январь кунлари Туркияда (Белек) йиғин ўтказади ва «Кукеси» (11 январь) ҳамда «Спартак» Трнава (14 январь) жамоаларига қарши 2та ўртоқлик ўйини ўтказади.

“Ростов”нинг иккинчи йиғини эса 18-30 январь куни Қатар пойтахти Дохада бўлади. Ниҳоят учинчи йиғин эса 4-20 февраль кунлари Испанияда ўтказилади.

Эслатиб ўтамиз, “Ростов” айни дамда Россия премьер-лигасида 24 очко билан 7-ўринда бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!