Шомуродовнинг устози "Спартак"ни бошқаришни истамади

"Ростов" клуби бош мураббийи Валерий Карпин айни дамда мураббийсиз қолган Москванинг "Спартак" клубини бошқаришни истамади.

Рус нашрларининг ёзишича 49 ёшли мутахассис пойтахт клуби билан музокаралар ўтказган, бироқ якунда ўзаро келишувга эришилмаган ва “Ростов”да қолишга қарор қилган.

Эслатиб ўтамиз, Карпин қўл остида ҳамюртимиз Элдор Шомуродов ҳам тўп суриб келмоқда. “Ростов” айни дамда Россия премьер-лигасида 4-поғонада бормоқда, улар шунингдек кеча Россия кубогининг чорак финал йўлланмасини ҳам қўлга киритишди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!