“Шўртан” сафига Александр Пишур келиб қўшилди
Тошкентда навбатдаги тайёргарлик жараёнини олиб бораётган “Шуртан”жамоаси сафига янги футболчи келиб қўшилди. Бу ҳақда voha.uz хабар бермоқда.
Манбанинг маълум қилишича, Александр Волков томонидан муқаддам “Бунёдкор” ва “Навбаҳор” клубларида тўп тепган украиналик ҳужумчи Александр Пишур “оқ бўрилар” машғулотларига келиб кўшилди. Ушбу ҳужумчи айни кунларда жамоа кўригидан ўтмоқда.
Александр Волков шогирдлари 15 февраль куни иккита назорат учрашувлари ўтказишни мўлжаллаган. Соат 10:00да бошланадиган баҳсда ғузорликлар биринчи лига вакили “Ок-тепа” жамоасига қарши баҳс олиб боришади. Бунда Волков “Шўртан”нинг иккинчи таркибини майдонга туширади. Бу учрашув “Оқ-тепа” жамоаси майдонида бўлиб ўтади.
Сирғали туманидаги сунъий майдонда 15:00да бошланадиган назорат учрашуви эса “Қўқон-1912″ ёки “Сўғдиёна” жамоасига қарши бўлади. Бу учрашувда асосий таркиб ўйинчиларини майдонга тушириш режалаштирилган.

Фикрлар