"Шўртан" сафини кимлар тарк этди?
18 июнь санасидан эътиборан Ўзбекистон чемпионатида расман трансферлар ойнаси очилганидан хабарингиз бор. Жамоалар янги футболчиларни рўйхатдан ўтказишни бошлаб юборишди. Бу ҳақда ЎзПФЛ расмий сайти хабар бермоқда.
Ғузорнинг "Шўртан" жамоасини ҳозирга қадар 3 нафар футболчи тарк этди. Жамоа шунингдек, янги 3 нафар футболчи билан шартнома имзолади. Акрам Баҳромов, Шамсиддин Сагдуллаев ҳамда Тимур Жўраев Ғузор клуби билан хайрлашди.
Жамоа ПФЛга мазкур футболчилар олдида қарздорлиги йўқ экани борасидаги ҳужжатларни тақдим этгач, "Шўртан"га уларнинг ўрнини янги ижрочилар билан тўлдириб олишга рухсат берилди.
Натижада "Шўртан" "Бунёдкор" жамоасидан 3 нафар ёш ўйинчиларни ўз сафига қўшиб олди. Булар – Жавоҳир Мусажонов, Фарҳод Ўткуров ҳамда Сардорбек Хурсандов.
"Шўртан" бош директори Виктор Алешников мазкур ўйинчиларнинг истеъдодига шубха қилмаслигини ва улар "Шўртан"нинг етакчи футболчилари қаторига қўшила олишларига ишонишини таъкидлади.
“ШЎРТАН” (Про-Лига)
Келганлар:
Жавоҳир Мусажонов
Фарҳод Ўткуров
Сардорбек Хурсандов
Кетганлар:
Акрам Баҳромов
Шамсиддин Сагдуллаев
Тимур Жўраев
* "Шўртан"га жамоани тарк этган футболчилар олдида ҳеч қандай қарздорлиги йўқ бўлгани сабабдан янги футболчиларни рўйхатдан ўтказишга рухсат берилди.
Фикрлар