Шота Арвеладзе: Бизни Наманганда қизиқарли учрашув кутмоқда

Хабарингиз бор бугун Наманганда Суперлиганинг 19-туридан ўрин олган "Навбаҳор" ҳамда "Пахтакор" клублари ўртасидаги баҳс бўлиб ўтади. Ушбу муҳим баҳс олдидан "шерлар" устози Шота Арвеладзе ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Бу ерда стадионда ҳамиша ажойиб муҳит кузатилади. Мухлислар билан тўлган ҳолатда футбол ўйнаш ҳар доим қизиқарли. Бу футболчиларга ҳам қўшимча куч, ҳиссиётлар тақдим этади. "Навбаҳор" яхши ўйин намойиш қиладиган жамоа. Улар ҳар бир рақибга жиддий қаршилик кўрсата олишади. Қолаверса, кейинги босқичда очко берадиган учрашувлар кўпроқ аҳамият касб этади. Ҳозир ўз ўйинимизни намойиш этиб, ғалаба қозониш учун боримизни бериш ҳақида ўйлаяпмиз.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!