Шота Арвеладзе: Бугун Лобановга имкон беришга қарор қилдим, чунки...
Хабарингиз бор бундан бироз аввал Суперлиганинг 30-туридан ўрин олган “Пахтакор” ва “Металлург” (2:1) жамоалари учрашуви ўз ниҳоясига етди. Ўйиндан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида иштирок этган “шерлар” устози Шота Арвеладзе ўз фикрларини билдириб ўтди.
“Ҳар 4 кунда ўйин ўтказяпмиз. Осиё чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга киритишимиз учун ушбу баҳсдаги очколар жуда муҳим эди. Шубҳасиз бугун қийин ғалабага эришдик. Айтишим лозимки, ўйин тақдирини биринчи бўлимнинг ўзида ҳал қилишимиз мумкин эди, афсуски 3-4та вазиятда тўп устунга тегди.
Лобанов сўнгги пайтларда машғулотларда ўзини яхши кўрсатаётган эжи ва шу сабабли ҳам бугун унга имконият беришга қарор қилдим. Ҳар 4 кунда ўйнаётганимиз сабаб захирада қолаётган айрим футболчиларга ҳам имконият бердик”, - дейди грузиялик мутахассис.
Фикрлар