Шота Арвеладзе: Эртага мураббийлик фаолиятимда биринчи финалда жамоани бошқараман
Хабарингиз бор, эртага Ўзбекистон Кубоги финал баҳси ўтказилади. Унда АГМК ва "Пахтакор" ўзаро беллашади. Бугун Фарғонадаги "Истиқлол" стадионида ўйиндан олдинги матбуот анжумани ўтказилди. Унда дастлаб "Пахтакор" устози Шота Арвеладзе ва ҳимоячи Шерзод Аъзамов иштирок этди.
Арвеладзе: - Финал бир ўйиндан иборат ва хатони тузатиб бўлмайди. Финалгача ишонч билан етиб келдик. Уни ижобий якунлашни хоҳлаймиз. Рақиб кучли, охиригача курашадиган жамоа. Лекин биз 7 йиллик танаффусдан сўнг ушбу совринни ютишни истаймиз.
Аъзамов: - Финалда жиддий рақиб билан тўқнашамиз. Улар сафида маҳоратли ўйинчилар бор. Биз эса фақат ғалаба учун майдонга тушамиз. Кубокни қўлга киритишни хоҳлаймиз.
Жамоа билан машғулотларда иштирок этдим, ҳозир яхши ҳолатдаман.
Арвеладзе: - Эртага мураббийлик фаолиятимда биринчи финалда жамоани бошқараман. Бундай ўйинлар ҳамиша ёқимли.
Рақиб ҳимояда яхши ўйнайди, стандарт вазиятлардан фойдаланишга уринади. Лекин биз кучли жиҳатларимизни намойиш этишга интиламиз.
Фикрлар