Шота Арвеладзе: "Насаф" билан ўйинлар доимо қизиқарли ўтган
Тошкентнинг "Пахтакор" клуби ўз майдонида "Насаф"ни қабул қилади. "Шерлар" бош мураббийи Шота Арвеладзе "Насаф" билан ўйин хусусида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Биз "Насаф" билан кечадиган беллашувга одатий тайёргарлик олиб боряпмиз. Танаффусга чиқишдан олдинги сўнгги учрашувда яхши ўйин намойиш этишни истаймиз. Ушбу жамоага қарши ўйнаш ҳамиша қизиқарли бўлган. Уларнинг ўзига хос услуби бор. Ҳужумкор футбол кўрсатишга интилишади. Ўйлашимча, баҳс ишқибозлар учун жуда қизиқарли кечади. Биз эса биринчи босқични муваффақиятли якунлашни истаймиз", - деб грузиялик мутахассиснинг сўзларини келтириб ўтди "Пахтакор" матбуот хизмат.
Фикрлар