Шота Арвеладзе "Қўқон-1912" билан ўйин олдидан нималар деди?

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

“Пахтакор” бош мураббийи Pepsi Суперлига 10-туртда “Қўқон-1912” билан кечадиган учрашув хусусида фикрларини айтиб ўтди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

"Биз ҳар бир ўйинга жиддий ҳозирлик кўрмоқдамиз. Мазкур беллашув ҳам бундан истисно эмас. “Қўқон-1912”га қарши учрашув қийин кечишини биламиз. Рақиб чиройли футбол намойиш этишни хуш кўрадиган жамоа. Улар тўпни назорат қилиш ва футболчиларнинг индивидуал маҳорати ёрдамида ҳужумкор ўйин кўрсатишга уринишади.

Биз эса доимгидек мухлисларимизга ҳужумкор футбол намойиш қилишга ваъда берамиз. Умид қиламанки, стадионда бизни кўплаб ишқибозлар қўллаб-қувватлаб туришади. Уларнинг кўмагини ҳамиша ҳис қиламиз. Уйдаги учрашувларни уларнинг ташрифисиз тасаввур қила олмаймиз", - деб айтиб ўтди грузиялик мутахассис.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!