Шоу: Илк гол ҳамиша ёдда қолади
Аввал хабар берганимиздек "Манчестер Юнайтед" ҳимоячиси Люк Шоу кеча АПЛнинг илк турида “Лестер”га қарши баҳсда фаолиятидаги илк голини урди. 23 ёшли англиялик футболчи ўйиндан кейин ўз таассуротлари билан ўртоқлашди.
“Бу биринчи гол ва у бутун умр эсада қолади. Кимга урганим эса у қадар муҳим эмас. Бу бутун фаолиятимдаги энг ёқимли туйғу. Мен мавсумлар оралиғида ўз устимда жуда кўп ишладим. Бугун бунданда яхшироқ ўйнашим ҳам мумкин эди. Мен айнан мана шуни бош мураббийга кўрсатиб қўймоқчи эдим”, - дейди Шоу.
Фикрлар