Шохруз Норхонов: Биринчи босқичда қила олмаганимизни иккинчи босқичда қилмоқчимиз
“Сўғдиёна” жамоаси футболчиси Шохруз Норхонов биринчи босқич якунлари ва жамоаси иккинчи босқичга қандай тайёргарлик кўраётгани ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Бу ҳақда ПФЛ расмий сайти хабар бермоқда.
"Илгари 16 та жамоалар билан куч синашар эдик. Бу йил эса Суперлигада 12 та кучли жамоа қолган ва уларнинг 2 та кучли 6 таликка ажрилиши жамоалар ўртасида рақобатни кучайтирди. Менимча ҳозирги чемпионат формати ўтган йилгидан анча қизиқарли тус олди.
Чемпионат бошида ҳар бир очко учун жон-жаҳдимиз билан курашдик. Лекин бу – футбол. Ҳозир 11-ўринда бўлсак-да, олдинда ҳали 10 та ўйин бор. Биз улардан фойдаланиб 7,8-ўринлар учун курашамиз.
Аслида чемпионат бошида кучли 6 таликка киришни мақсад қилган эдик. Ҳар бир жамоа очколар учун курашди. Биринчи босқичда қила олмаган ишларимизни энди иккинчи босқичда уддалаймиз, деган умиддаман. Ўйда ҳам, сафар ўйинларида ҳам фақат ғалаба учун курашиб, раҳбариятимиз ва мухлисларни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз. Мақсадмиз ҳозирги ҳолатмиздан юқорилаш ва уддалай олмаган ишларимизни иккинчи босқичда уддалаш.
Қуръа ташланганидан сўнг рақибларни билиб олдик ва ҳозир асосий вазифамиз 13 сентябрда ўтказиладиган “Қизилқум”га қарши баҳсга жиддий ҳозирлик кўришдир. Мақсадимиз – “Қизилқум”ни мағлуб этиш. Иккинчи босқични биринчи ўйинданоқ ғалаба билан бошлашни мақсад қиляпмиз.
Шу фурсатдан фойдаланиб, жамоамиз номидан Ўзбекистон Республикасининг 27 йиллик Мустақиллик байрами билан юртдошлармизни муборакбод этаман. Ҳаммани хонадонига тинчлик-тотувлик, бахт-омад тилаймиз. Иккинчи босқичда барча жамоаларга омад тилайман", - деди маҳоратли футболчи.
Фикрлар