Шпагачи қизларимиздан омад юз ўгирди
Хабар берганимиздек, айни кунларда Таиланд пойтахтида қиличбозлик бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда. Навбатдаги кун дастурида кеча аёллар ўртасида шпага қуролида баҳслар бўлиб ўтди.
Ушбу дастур доирасида баҳс олиб борган вакилларимиз шоҳсупага кўтарила олишмади. Фақатгина Вероника Рожкова 1/16 финал босқичига етиб кела олди холос. Альбина Абдураҳмонова, Гулмира Зияева 1/32 босқичда мусобақадан чиқиб кетган бўсла, Малика Ҳакимова илк беллашувдаёқ ютқазиб қўйди.
Фикрлар