Шубҳали видео. Бектемир Мелиқўзиевнинг соф ғалабасини ҳакамлар тан олишмади

"Uzbek Tigers" вакиллари Жаҳон Бокс Серияларининг чорак финал жавоб учрашувида "Cuba Domadores" боксчиларига қарши барча жангларда муваффақиятсиз иштирок этишди.

Дастлаб Жасур Латипов, сўнгра Элнур Абдураимов ва Шахрам Ғиёсов мағлубият аламани тортиб кўришган бўлсалар, 81 кг вазн тоифасида рингга кўтарилган ҳамюртимиз Бектемир Мелиқўзиев ҳам кутилмаганда имкониятни бой бериб фўйди.

Кубалик Жулио Ла Крузга қарши жанг олиб борган боксчимиз беш раунд давом этган баҳсда кучли зарбалари билан рақиб вакилини қийин аҳволга солиб қўйди. Дастлабки раунд тенг курашлар остида ўтган бўлса, кейинги раундларда Бектемир Мелиқўзиев яққол устунлик қилди. Бироқ кутилмаганда ҳакамлар очколарни кубалик боксчи ҳисобига ёзиб қўйишда давом этди ва барча раундларни рақиб фойдасига ҳал бўлди.

Баҳс сўнггига қадар рингда Бектемир Мелиқўзиевдан қочиб юрган ҳолда жанг ўтказган Жулио Ла Круз ҳакамларнинг шубҳали қарорига кўра ғалабани қўлга киритди.

Қуйида ушбу жангнинг видео лавҳасини томоша қилишингиз мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!