Симона Халеп таътилни қандай ўтказади? (ФОТО)
Руминиялик теннисчи Симона Халеп янги турнирга қадар қандай режалари борлгини айтиб ўтди.
"Яқин кунларда мен уйга қайтаман ва даволанишни бошлайман. У ерда мен спорт залда машғулотларни ўтказаман. Бу эса менга унчалик ёқмайди лекин мажбурман.
Шундай сўнг мен дам олишга отланаман. Таътилда мен дунёнинг тўрт жойига боришни режалаштирмоқдаман. Менга ҳордиқ ва руҳан тикланиш учун қулай шароит керак. Шифокорларнинг сўзларига кўра, менга уч-тўрт ҳафталик дам олиш керак. Бу вақт оралиғида эса физиотерапия амалиётини ўтказаман. Уларнинг фикрича менда жарроҳлик амалиётини ўтказиш шарт эмас экан. Бахтимга жароҳатдан қутилишим учун менда етарлича вақт бор
Фикрлар