Sky Sport Italia: Марек Хамшик Хитой клуби билан 3 йиллик шартнома имзолади

"Наполи" сардори Марек Хамшик Хитойнинг "Далянь Ифань" клуби сафига ўтди.

Sky Sport Italia нашри тарқатган хабарга кўра 31 ёшли словакиялик футболчи хитойликлар билан 3 йиллик шартнома имзолаган. У ушбу вақт мобайнида жами 27 млн евро маош олади.

Эслатиб ўтамиз, Хамшик “Наполи” шарафини 2007 йилдан буён ҳимоя қилиб келмоқда. У клуб тарихида энг кўп ўйин ўтказган (520) ҳамда энг кўп гол урган (121) футболчи ҳисобланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!