Слоан Стивенс учинчи даврада ўйнайди

Мельбурн шаҳрида "Катта дубулға" туркумига кирувчи Австралия очиқ чемпионатининг иккинчи давра баҳсларига старт берилди.

Мазкур босқичда американка Слоан Стивенс венгериялик рақиби Тимеа Бабош устидан 6:3, 6:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Шу тариқа "Australian Open" турнирининг учинчи даврасига йўл олган Стивенс, энди хорватиялик Петр Мартичга қарши кортга чиқади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!