“Сўғдиёна” Ғулом Ўрунов ва 5 футболчи билан шартнома имзолади
"Сўғдиёна" қисқа муддатли таътилдан сўнг машғулотларини бошлаб юборди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.
Манбанинг маълум қилишича, Жиззахнинг "Сўғдиёна" жамоаси қисқа танаффусдан сўнг бугун Тошкентда йиғилди ва мавсумга тайёргарликни давом эттирмоқда. Жамоа бир нечта янги футболчилар билан шартномалар имзолади. Ғулом Ўрунов, Суннат Мамадалиев, Азамат Исроилов, Достон Абдураҳмонов, Рустам Махмудович Аъзамов, Сарвар Каримов расман бўлажак мавсумни "Сўғдиёна" таркибида ўтказадилар.
Шу билан бирга, Элёр Орифов, Санжар Рашидов, Ихтиёр Тошпўлатов, Қаҳрамон Баҳодиров, Сарвар Жўраевнинг шартномалари узайтирилди. Бугун жамоага янги ўйинчилар келиб қўшилди. Ўтган мавсумни "Цементчи" жамоасида ўтказган дарвозабон Элдор Исобоев ҳамда "Навбаҳор" жамоаси ярим ҳимоячиси Алишер Маҳмудов келиб қўшилди. Йиғин давомида яна бир қанча футболчиларнинг келиши кутилмоқда. Ўтган мавсумда жаоа таркибида ўйнаган Раббим Ҳасанов "Бухоро" жамоаси машғулотларида иштирок этмоқда.

Йиғин давомида жамоа бир қанча ўртоқлик учрашувларини ўтказади. 9 февраль куни "Навбаҳор" жамоасига қарши баҳс бўлиб ўтади. 11 февраль куни "Обод",13 февраль куни "Қўқон-1912" 15 февральда "Шўртан"17 февральда эса "Бухоро" жамоаларига қарши ўртоқлик учрашувлари бўлиб ўтади.

Фикрлар