“Сўғдиёна” дарвозабони “Навбаҳор”га ўтишга яқин

Chery Tigo 7 PRO

 

Бугун “Навбаҳор” жамоа аъзолари Республика спорт тиббиёти илмий амалий марказида тиббий кўрикдан ўтишди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.   

Тиббий кўрикдан ўтилганлиги сабабли футболчилар куннинг иккинчи ярмида ташкил этилган машғулотда қатнашишди.

Ўз навбатида таркибга дарвозабон Нодир Ашурматов ва Ғайрат Жўраевни қўшилганлигини айтиб ўтиш жоиз. Ашурматов ўтган мавсумнинг бирични даврасини “Андижон”да, иккинчи даврани "Сўғдиёна"да ўтказган. Жўраев эса мухлисларга яхши таниш. Ярим ҳимоячи маълум танаффусдан кейин яна таркибга қўшилди. Шунингдек, яна бир ярим ҳимоячи Билол Шарофиддиновни ҳам жамоа машғулотларида қатнашаётганлигини қўшимча қилиш мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!