“Сўғдиёна” оқ-қора, “Қўқон-1912” ҳаворанг формаларда ўйнайди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Бугун Жиззахдаги “Сўғдиёна” стадионида суперлига 8-туридан ўрин олган “Сўғдиёна” ҳамда “Қўқон-1912” жамоалари вакиллари ва ўйин комиссари иштирокида мажлис бўлиб ўтди.

Йиғилишда эртанги ўйин билан боғлиқ бўлган ташкилий масалалар кўрилди. Ўйин комиссари Э Бахтиёров яна бир бор жамоалар вакилларига регламент бўйича тартиб қоидаларни эслатиб ўтди

Жамоалар эртанги ўйинда қайндай рангдаги либосларда майдонга тушишлари ҳақида ҳам келишиб олишди. Унга кўра мезбонлар, “Сўғдиёна” жамоаси оқ-қора, “Қўқон-1912” жамоаси эса ҳаворанг либосларда майдонга чиқишлари маълум бўлди. Учрашув ҳакамлари эса қизил рангли либосларда учрашувни бошқариб боришади.

Қўқондан келган мухлислар учун Жиззахдаги 12-стадионда сектор ажратилади. Меҳмон жамоа мухлисларига бепул чипталар тақдим қилинади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!