Солари "Атлетико" устидан қўлга киритилган ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди
“Реал” бош мураббийи Сантьяго Солари кеча “Атлетико”га (3:1) қарши Мадрид дербисида қўлга киритилган ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.
“Атлетико”ни мағлубиятга учратишнинг ягона йўли – бир жамоа бўлиш. Биз бугун барча жабҳада бирдам бўлдик. Балким бу бизнинг иккинчи даврадаги энг яхши ўйинимиз бўлгандир. Футболчилар ҳар бир ўйинда юракдан борини бериб ҳаракат қилишмоқда. Мен ҳам ўзимни жамоанинг бир қисми деб ҳисоблайман”, - дейди аргентиналик мутахассис.
Эслатиб ўтамиз, “Реал” кечаги ғалабадан сўнг мусобақа жадвалида 2-ўринга кўтарилиб олди.
Фикрлар