Солари "Атлетико"га қарши баҳс олдидан нималар деди?

Мадриднинг "Реал" клуби бош мураббийи Сантьяго Солари бугун Ла Лиганинг 23-тури доирасида "Атлетико"га қарши бўлиб ўтадиган баҳс олдидан ўз фикрини билдириб ўтди.

“Рақиб тактик жиҳатдан яхши тайёргарликка эга. Шу боис ижобий натижага эришишимиз учун имкон қадар тезроқ ҳаракат қилишимиз лозим.

“Реал” ҳозир ажойиб формада, аммо “Атлетико”га қарши ўйин осон кечмайди. Қўл остимиздаги барча қуроллардан фойдаланишимиз лозим”, - дейди аргентиналик мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, "Атлетико" – "Реал" учрашуви 20:15да старт олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!