Солари Бенземани мақтади

"Бензема ҳозирда жуда яхши формада. У яхши мавсумни ўтказмоқда. Мен доимо айтиб келганман, Карим шерикларини қулай вазиятга олиб чиқадиган жуда ҳам саҳий футболчи. Ҳозирда у деярли ҳар бир ўйинда иштирок этмоқда.

Бармоқларидаги жароҳати ва оғриққа қарамай, яхши ўйин кўрсатмоқда. Мен Бенземани "тўққизлик" позициясида жаҳондаги энг кучли футболчилардан бири деб биламан", - деди Солари.

Маълумот учун, франциялик форвард жорий йилги мавсумда Испания Ла Лигасида 20 та баҳсда иштирок этди ва 7 та гол киритиб, 2 та голли узатмани амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!