Солари "Жирона"дан учралган мағлубиятдан сўнг нималар деди?
Мадриднинг "Реал" клуби бош мураббийи Сантьяго Солари бугун Ла Лиганинг 24-тури доирасида "Жирона"дан (1:2) учралган мағлубиятдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.
“Бу жудаям аламли мағлубият бўлди, чунки рақибларимиз бу тур очко олишди. Биринчи бўлимда устунлик бизнинг томонимизда бўлди, аммо ўйиннинг иккинчи қисмида “Жирона” фаолроқ ўйнади. Бизга эса яна битта гол уриш учун куч етишмади.
Айтишим лозимки бундан аввал биз оғир ўйинлар сериясини ўтказдик. Балким айнан шунинг таъсири иккинчи бўлимда сезилгандир”, - дейди аргентиналик мутахассис.
Эслатиб ўтамиз, ушбу мағлубиятдан сўнг “Реал” мусобақа жадвалида 3-ўринга тушиб кетди.
Фикрлар