Солари
Ads

Мадриднинг "Реал" клуби бош мураббийи Сантьяго Солари кеча Испания кубоги 1/8 финал жавоб баҳсида "Леганес"дан (0:1) учралган мағлубият ҳақида гапириб ўтди.

“Ҳаммага ўйин амалиёти керак эди ва футболчилар буни олишди. Яхши ўйин ўтказдик, аммо ғалаба қозона олмадик.

Ҳужумда жокернинг (Бензема.таҳр) бўлмагани бизнинг ўйинимизга таъсир қилди. Бизга айнан у етишмади. Бензема “Севилья”га қарши ўйинда бизга керак бўлади. Ўша ўйингача унинг соғайишига умид қиламиз”, - дейди Солари.

Эслатиб ўтамиз, Бензема “Бетис”га қарши ўйинда бармоғини синдириб олган эди.

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98