Солари "Реал"да Моуриньо ўрнатган антирекордни янгилаши мумкин
Хабарингиз бор кеча “Реал” Испания кубоги 1/8 финал жавоб баҳсида ўз майдонида “Леганес”га (1:0) имкониятни бой берди.
Эътиборлиси, бу “қироллик клуби”нинг мавсумдаги 10-мағлубияти бўлди. Жамоа сўнгги бор бундай ҳолатга 2012/13 йилги мавсумда тушган эди. Ўшанда Жозе Моуриньо бошчилигидаги “Реал” нақд 11та ўйинда имкониятни бой берган.
Бироқ, мавсум эндигина ярмига келганини инобатга олсак, Сантьяго Солари устозлигидаги “Реал” ушбу антирекордни янгилаш эҳтимоли жуда катта.
Маълумот учун, “Реал” айни дамда Ла Лигада пешқадам “Барселона”дан 10 очкога ортда қолмоқда ва мусобақа жадвалида 4-поғонани эгаллаб турибди.
Фикрлар