Солари "Реал"дан кетмоқчи бўлиб юрган Исконинг ўрнига Матани олиб келмоқчи

  • 11 декабря, 2018, 19:42
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Мадриднинг "Реал" клуби бош мураббийи Сантьяго Солари жамоада “Манчестер Юнайтед” ярим ҳимоячиси Хуан Матани кўришни истамоқда. Бу ҳақда El Gol Digital хабар тарқатмоқда.

Tecno

Унга кўра “қироллик клуби” устози Матани тез орада жамоадан кетиши кутилаётган Искога муносиб ўринбосар сифатида қарамоқда.

Таъкидлаш керакки, 30 ёшли испаниялик футболчининг “қизил иблислар” билан амалдаги шартномаси жорий мавсум якунида ўз ниҳоясига етади ва у ҳозирча ушбу келишувни узайтирганича йўқ.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию