Спорт курашлари. Полвонларимиз янги мавсумга Тошкент вилоятида тайёрланмоқдалар

Шу жумладан спорт курашлари бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳам лицензион мусобақаларга муносиб тайёргарлик кўриш учун ўқув-машғулот йиғинларига киришдилар. Бу ҳақда МОҚ расмий сайти хабар бермоқда.

Полвонларимиз бугун Тошкент вилоятининг Дукент шаҳарчасидаги «Янгиобод» ўқув-машғулот базасида йиғинни бошладилар. Машғулотларда 60 нафарга яқин спортчи иштирок этмоқда.

Юнон-рум ва эркин кураш бўйича терма жамоамиз аъзолари айнан шу ерда лицензион мусобақаларга тайёргарлик кўрадилар. Машғулотлар 26 январга қадар давом этади.

Режага кўра, юнон-рум курашчиларимиз 2 февралдан сўнг куни Венгрия ва Хорватия мамлакатларида ўтказиладиган рейтинг турнирларида қатнашадилар.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!