Спортчиларимиз очилиш маросимига тайёр
Хабарингиз бор, бугун XVIII ёзги Осиё ўйинларининг тантали очилиш маросими бўлиб ўтади. Мазкур очилиш маросими маҳаллий вақт билан 18.08 да (Тошкент вақти билан 16.08) Жакартадаги “Gelora Bung Karno Stadium”да бўлиб ўтади.
Осиё ўйинларининг очилиш маросимига Ўзбекистон спорт делегациясига Жисмоний тарбия ва спорт вазири Дилмурод Набиев бошчилик қилмоқдалар.
Бугун тонгда Д.Набиев спортчилар шаҳарчасида мусобақалар бўлиб ўтадиган ареналар билан танишди ҳамда Ўзбекистон спортчилари билан учрашди. Вазир Осиё ўйинлари бахсларига киришаётган ҳар бир спортчи мамлакатимиз шухратини янада юксалтириш учун ҳаракат қилиши лозимлиги, Президентимиз ва халқимиз спортчилардан катта ғалабалар кутаётганини айтиб ўтди.
Ўзбекистон спорт делегациясида боксчи, Осиё чемпиони, Осиё ўйинлари совриндори Исроил Мадримов Осиёўйинлари очилиш маросимида байроқдор вазифасини бажарди.
Эслатиб ўтамиз, Осиё ўйинлари ҳар 4 йилда бир маротаба ўтказилади. Жорий йилги Мусобақада 40 та спорт тури бўйича беллашувлар ўтказилади. 465 та медал жамланмаси ўйналади. 15000 нафарга яқин спортчи ва расмий шахслар мусобақада иштирок этадилар. Осиё ўйинлари илк маротаба икки шаҳарда (Жакарта ва Палембанг)да ўтказилмоқда.
Фикрлар