Спортчиларимиз самбо бўйича жаҳон чемпионатида 3 та медални қўлга киритди
Руминия пойтахти Бухарест шаҳрида самбо бўйича жаҳон чемпионати-2018 мусобақаси якунига етди. Уч кун давом этган дунё биринчилигида уч нафар спортчимиз совринли ўринларни эгаллади.
Аёллар ўртасидаги мусобақаларда Нодира Гулова 48 кг вазнда иккинчи ўринни қўлга киритиб, термамизга ҳисобига дастлабки медални қўшиб қўйди.
Эркаклар ўртасидаги жанговар самбо беллашувларида Ҳакимжон Исмоилов (+100 кг) кумуш медална сазовор бўлган бўлса, Бекзод Нурматов (-90 кг) бронза медалини қўлга киритди.
Эслатиб ўтамиз, ушбу чемпионатда жаҳоннинг 80 давлатидан 750 нафарга яқин спортчи 27 медаллар жамланмаси учун кураш олиб борди.
Фикрлар