Стадионларга белгиланган талаблар тўғрисидаги низом тасдиқланди

2019 йилги мавсумда ПФЛ байроғи остида ўтказиладиган Суперлига, Про-лига, U-21 биринчилиги, аёллар чемпионати учрашувлари бўлиб ўтадиган стадионлар учун қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низом Ўзбекистон футбол ассоциацияси Ижроия қўмитаси томонидан тасдиқланди. Бу ҳақда ПФЛ расмий сайти хабар берди.

Низомда миллий чемпионат доирасидаги ўйинларни ўзида қабул қилувчи стадион қандай талабларга жавоб бериши батафсил кўрсатиб ўтилган. Жумладан, стадион трибуналари қандай бўлиши, футбол майдони ҳолати бўйича талаблар, дарвоза устунлари, дарвоза тўсинлари ва қўшимча дарвоза устунлари стандартлари, ёритгичлар қуввати, соат ва ҳисобни кўрсатувчи таблолар бўйича шартлар, майдон четида ўрнатиладиган реклама тўсиқлари, жамоаларнинг кийим алмаштириш хоналари, оммавий ахборот воситалари вакиллари ўтириб ишлайдиган медиа марказ ва медиа трибуна бўйича талаблар тўлиқ кўрсатиб ўтилган. 

Низом илк марта ўзбек тилида ҳам ишлаб чиқилди. Уни ПФЛ расмий сайти Ҳужжатлар бўлимидан юклаб олиш мумкин.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!