Станислав Андреев "Металлург" аъзосига айланди
Ҳуқуқий жиҳатдан Тошкентнинг “Пахтакор” жамоасига тегишли бўлиб, ўтган мавсумни ижара асосида ўтказган учинчи ўйинчи эндиликда “Металлург”нинг тўлақонли аъзосига айланди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.
Акбар Исматуллаев, Аббос Отахоновлардан кейин Станислав Андреев ҳам “Металлург” жамоаси билан расман келишувга эришди.
Станислав Андреев 1988 йилнинг 6 майида туғилган. 30 ёшда. Амплуаси ҳимоячи. Фаолиятини 2010 йилда бошлаган Станислав ўнта мавсум “Пахтакор” жамоасида ўйнади. Ўтган йилнинг иккинчи даврасидан эътиборан “Металлург” жамоаси ижара асосида ўтди. Шу йиллар давомида Андреев 183 та учрашувда майдонга чиққан. Уларнинг 166 тасини асосий таркибда бошлаган. Рақиблар дарвозасига 22 та гол киритиб, 20 марта огоҳлантирилган.
Ўзбекистон терма жамоаси таркибида 29 та ўйинда майдонга чиқиб, 1 та гол урган. Уч карра Ўзбекистон чемпиони (2012, 2014, 2015), Ўзбекистон кубоги соҳиби (2011) ва Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби (2015, 2016).
Фикрлар