Стэнли кубогининг финали телетомошабинлар йиғиш бўйича рекордга яқинлашди
Кеча Миллий хоккей лигасининг конференциялари финалида "Вегас Голден-найтс" ҳамда "Вашингтон кэпиталз" жамоалари серияни бошлаб олишди.
"NBC" телеканалининг берган маълумотига кўра, ушбу беллашувни АҚШ бўйлаб 5,28 миллион томошабин жонли эфирда кузатиб борган. Бу МХЛ тарихида финалларнинг илк учрашувини томоша қилишборасида учинчи кўрсаткичдир.
Шимолий Америка минтақаси бўйлаб ҳисобланганда, баҳсни 8,4 миллион аҳоли кузатган. Эслатиб ўтамиз, илк учрашувда "Вегас" жамоаси 6:4 ҳисобида зафар қучган.
Фикрлар