Стерлинг "Манчестер Сити" раҳбариятидан маошини оширишларини талаб қилмоқда
"Манчестер Сити" клуби ва ҳужумчи Рахим Стерлинг ўртасида амалдаги шартномани узайтириш борасида музокаралар ҳамон давом этмоқда.
Mirror нашри тарқатган хабарга кўра 23 ёшли англиялик футболчи раҳбариятдан жамоанинг бошқа аъзолари – Серхио Агуэро ва Кевин Де Брюйнелар каби юқори маош олишни талаб қилмоқда.
Таъкидлаш керакки, аргентиналик ва бельгиялик футболчиларнинг айни дамдаги маоши ҳафтасига 337 минг еврони ташкил этади.
Фикрлар