Стоунз ва Хендерсон бугун Англияга ёрдам бера олмайди

  • 15 октября, 2018, 18:48
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Англия терма жамоаси футболчилари - Жон Стоунз (ҳимоячи) ва Жордан Хендерсон (ярим ҳимоячи) бугун бўлиб ўтадиган Испанияга қарши баҳсни ўтказиб юборишади.

Tecno

Sky Sports нашри тарқатган хабарга кўра ҳар иккала футболчи ҳам аввалги ўйинларда кўрсатилган сариқ карточкалар сони ортиб кетгани сабабли дисквалификацияга учрашган.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Дэнни Роуз ва Алекс Маккарти каби футболчилар ҳам жароҳати сабаб Англия терма жамоаси лагерини тарк этишган эди.

Эслатиб ўтамиз, Испания - Англия учрашуви бугун Севилья шаҳридаги "Бенито Вильямарин" стадионида бўлиб ўтади. Баҳс Тошкент вақти билан соат 23:45да бошланади.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию