"Страсбур" сўнгги 51 йилда илк бор "Монако" дарвозасига 5та гол урди

Хабарингиз бор кеча “Страсбур” Франция чемпионатининг 21-турида “Монако”ни 5:1 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Эътиборлиси, бу страсбургликларнинг 1968 йилдан буён “Монако” устидан қозонган илк йирик ғалабаси бўлди. 51 йил муқаддам монаколиклар “Страсбур”га нақд 5:0 ҳисобида имкониятни бой беришган эди.

Маълумот учун, “Монако” айни дамда Франция чемпионатида 15 очко билан 19-поғонада бормоқда. “Страсбур” эса 32 очко билан мусобақа жадвалида 5-поғонани эгаллаб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!